Шавкат Мирзиёев коронавирус эпидемиясининг фожиали оқибатлари муносабати Хитой халқига таъзия билдирди

Шавкат Мирзиёев коронавирус эпидемиясининг фожиали оқибатлари муносабати Хитой халқига таъзия билдирди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Хитойда янги турдаги коронавирус сабабли келиб чиққан эпидемиянинг фожиали оқибатлари муносабати билан Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинга ва дўст Хитой халқига чуқур таъзия билдирди.

Ўзбекистон умумий хатарга қарши самарали курашиш мақсадида яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр экани қайд этилди.

Маълумот учун: 2020 йил 1 февраль соат 08:00 га қадар олинган маълумотларга кўра, Хитой Халқ Республикасида жами 11821 нафардан ортиқ фуқаролар касалланиб, 1795 нафар фуқаро оғир ҳолатда даволанмоқда, 259 нафар фуқаро ушбу касалликдан вафот этган.

Сўнги маълумотларга кўра, 2020 йил 31 январь кунигача дунёнинг 22 та давлатида (Австралия, Вьетнам, Германия, Канада, Корея, Камбоджа, Малайзия, Непал, Таиланд, Сингапур, АҚШ, Франция, Шри-Ланка, Япония, Филиппин, Ҳиндистон, Италия, Финляндия, БАА, Испания, Россия ва Буюк Британия) 126 ҳолатда коронавирус (2019-nCoV тури) инфекцияси лаборатория усулида тасдиқланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!