Шавкат Мирзиёев Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Ян Сандерсни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Ян Сандерсни қабул қилди

Учрашувда божхона тизимини рақамлаштириш, кадрлар малакасини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди.

Ислоҳотлар натижасида экспорт юкларининг 94%и, импорт юкларининг 87%и соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилмоқда

Декларацияларни расмийлаштиришга кетадиган вақт эса 20 дақиқагача қисқарди.

Томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш учун "йўл харитаси" ишлаб чиқишга келишиб олди.