Шавкат Мирзиёев Имрон Хон билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев Имрон Хон билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Душанбеда Покистон Бош вазири Имрон Хон билан музокара ўтказди.
Музокаралар давомида Покистон ва Ўзбекистон орасида эришилган келишувларни амалга ошириш, Афғонистонда содир бўлаётган воқеалар ва минтақада хавфсизликни таъминлаш юзасидан фикр алмашилди ва ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрь куни Тожикистон пойтахти Душанбеда Шанхай ҳамкорлиги ташкилотининг юбилей саммити бўлиб ўтади. Ташкилотнинг 20-йиллиги муносабати билан ўтказилаётган ушбу тадбирда аъзо давлатлар - Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари иштирок этади. Ундан ташқари Беларус, Монголия, Эрон ва Афғонистон - кузатувчи мамлакатлар мақомида иштирок этишади. Россия президенти Владимир Путин онлайн иштирок этишни режалаштирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!