Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати. 

Давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиб, бу борада биринчи галдаги вазифаларни белгилаб олдилар. Илҳом Алиев Шавкат Мирзиёевни мамлакатимиз Туркий кенгашга қўшилгани билан табриклаб, бу, шубҳасиз, икки томонлама муносабатларни ва минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга янги суръат бағишлашини қайд этди, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 14 - 15 октябр кунлари Бокуда Туркий тилда сўзлашувчи давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммити бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон ушбу ташкилотнинг тўлақонли аъзолигига қабул қилиниши режалаштирилган. Кенгаш саммитида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон ҳамда кузатувчи мамлакат сифатида иштирок этаётган Венгрия ва Туркманистон делегациялари иштирок этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!