Шавкат Мирзиёев Германияга ташриф билан боради

Шавкат Мирзиёев Германияга ташриф билан боради

10 октябрь, чоршанба куни ўзбекистонлик ва халқаро ҳамкорлар иштирокида Германия бирлиги куни нишонланди, деб хабар бермоқда ушбу давлатнинг Тошкентдаги элчихонаси.

Тадбирда Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельд Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар сабабли Ўзбекистон-Германия дўстлиги янги суръат олганлигига алоҳида тўхталиб ўтди.Президент Мирзиёевнинг барча фуқаролар учун инсон ҳуқуқлари ва ҳуқуқий хавфсизликни кучайтириш, шаффофлик ва давлатни самарали бошқариш тизимини жорий этиш ҳамда бозор иқтисодиётига кўпроқ таянган иқтисодий ривожланишнинг янги босқичини рўёбга чиқариш йўлидаги саъй-ҳаракатлари икки томонлама алоқалар учун катта аҳамиятга эга эканлиги эътироф этилди. 

Қайд этилишича, ташқи сиёсатда Германия Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда Афғонистонни жалб қилиш орқали минтақавий ҳамкорлик ташаббусларини давом эттирилишини олқишлайди. 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил январь ойида Германияга ташрифи давомида канцлер Ангела Меркель ва ГФР федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан бўлиб ўтадиган музокаралар ҳам элчи томонидан айтиб ўтилди.

Билдирилишича, иқтисодий соҳада шу йилнинг май ойида 70дан ортиқ немис фирмалари Ўзбекистонга ташриф буюрди ва бу немис иқтисодиётининг Марказий Осиёга шу давргача келган энг катта делегациясидир.

Элчи Ўзбекистон ислоҳотлар сиёсатини давом эттириш йўлидаги чақириқларни енгишига ва шу билан бирга немис-ўзбек ҳамкорлигининг янада кенгайишига умид билдирди.

Manba: kun.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!