Шавкат Мирзиёев ДХХга архив ҳужжатларни махфийликдан чиқариш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев ДХХга архив ҳужжатларни махфийликдан чиқариш бўйича топшириқ берди

Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ташкил этилди.

Шунингдек, Фармонга мувофиқ 2020 йил 1 июнгача давлат архивларида сақланаётган тарихий давр (1917 йилгача) архив ҳужжатларини ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқарилади.

✅ 2020 йил 1 июнгача қуйидаги давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали кўрсатилиши жорий этилади:

👉 ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;

👉 иш стажини тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;

👉 иш ҳақини тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;

👉 араб алифбосида яратилган туркий, форсий ва арабча ҳужжатлардаги ахборотлар бўйича аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш;

👉 архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш).

Мазкур архив маълумотномаларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!