Шавкат Мирзиёев: "Далага чиқишдан мақсад нима ўзи?"

Шавкат Мирзиёев: "Далага чиқишдан мақсад нима ўзи?"

Шавкат Мирзиёев Ховос туманидаги «Саховат» фермер хўжалиги даласида бўлиб, ғўза ривожини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

«Бек кластер» корхонасига қарашли мазкур хўжаликда жорий мавсумда ғалладан 455 тонна ҳосил олиниб, 314 миллион сўмдан зиёд соф фойда кўрилган. Бўшаган майдонга экспортбоп дуккакли экинлар экилган. Ҳозирда 50 гектар майдонда ғўза парваришланмоқда.

Давлат раҳбари далага кириб, пахта ривожини кўздан кечирди.

Фермерлар Сардоба сув омбори қурилгани, зараркунандаларга қарши курашиш учун Сирдарё вилоятига бюджетдан 10 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилгани натижасида энг долзарб масалалар ҳал этилиб, юқори ҳосил етиштирилаётганини таъкидлади.

— Далага чиқишдан мақсад нима ўзи? Даромад топиш! Даромадни эса биринчи навбатда қўшимча ҳосил таъминлайди. Шунинг учун теримгача ҳар бир тупга камида бештадан кўсак, гектарига беш центнердан пахта қўшишга ҳаракат қилиш керак, — деди Шавкат Мирзиёев.

Шу ерда вилоят туманлари ва секторлар раҳбарлари, нуронийлар, фермер ва тадбиркорлар билан учрашув бўлди. Унда қишлоқ хўжалиги ва кичик бизнесни ривожлантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз борди.

Давлат раҳбари йирик саноат корхоналари бўлмаган вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулотни ўстириш, аҳолини иш билан таъминлашнинг асосий манбаи кичик бизнес бўлиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, жиноятчиликнинг олдини олиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган ишларни кучайтириш бўйича алоҳида кўрсатмалар берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!