Шавкат Мирзиёев Бунёдкор кўчасидаги кўприк очилишида қатнашди

Шавкат Мирзиёев Бунёдкор кўчасидаги кўприк очилишида қатнашди

Бугун, 10 август куни Тошкент шаҳрининг Бунёдкор кўчасидаги кўприк очилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев янги қуриб битказилган ушбу кўприкни келиб кўрди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълумки, Бунёдкор кўчаси пойтахтнинг энг серқатнов йўлларидан бири. Бу кўчанинг Тошкент ҳалқа йўли, Фарҳод, Муқимий, Ислом Каримов, Навоий ва бошқа йирик кўчалар билан кесишган жойларида йўл ўтказгич ва туннеллар қурилган.
 
Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ Бунёдкор ва Чўпон ота кўчалари чорраҳасида ҳам янги кўприк бунёд этилди. Бунинг натижасида энди Бунёдкор кўчаси бўйлаб тўхтовсиз ва хавфсиз ҳаракат таъминланади. Йўл ўтказгичда транспортлар 6 та қаторда ҳаракатланиши мумкин.
 
Шунингдек, бу ерда 124 метрлик иккита пиёдалар ўтиш кўприги қурилган. Ногирон ва кексаларга қулайлик яратиш мақсадида лифт ва эскалатор ўрнатилган.
 
Давлат раҳбари ҳудудда амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишган.
 
Бундай иншоотларни қулайлик ва хавфсизлик нуқтаи назаридан ақл билан лойиҳалаштириш, уларни сифатли ва замонавий қилиб қуриш зарурлигини таъкидлаган. Ушбу майдон ва кўчаларда одамларга қулайликларни янада ошириш бўйича ўз фикрларини билдирган.
 
Шавкат Мирзиёев Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғини ҳам кириб кўрган. Боғни замонавий қилиб қайта қуриш, бу ерда очиқ ва ёпиқ аквапарк барпо этиш бўйича топшириқ берган. Шу билан бирга, Боғдаги биронта ҳам дарахт кесилмаслиги кераклигини таъкидлаган.

Manba: qalampir.com

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!