Шавкат Мирзиёев: Битта ишсиз одам ўнта муаммо дегани

Шавкат Мирзиёев: Битта ишсиз одам ўнта муаммо дегани

Ўзбекистонда аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишсизликни камайтириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган зарур чоралар кўриш лозим. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Конституция қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимда маълум қилди.

«Савол туғилади: мамлакатимизда ҳақиқий ишсизлар сони қанча? Иқтисодиётнинг норасмий секторида неча фоиз аҳоли банд? Хорижга иш қидириб кетганларнинг сони-чи?

Биз бир нарсани тўғри тушунишимиз керак: битта ишсиз одам ўнта муаммо дегани. Бу муаммолар ишсиз одамнинг ўзига, оиласи ва маҳалласига, жамиятга келтирадиган зарарини ҳисобласак, масаланинг нақадар жиддий экани янада ойдинлашади», — деди давлат раҳбари.

Президентга кўра, бу йил қабул қилинган «Ҳар бир оила — тадбиркор» ҳамда «Ёшлар — келажагимиз» дастурлари доирасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Аҳоли, айниқса, ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларга ўз бизнесини йўлга қўйиши учун катта имтиёзлар берилди. Келгуси йилда ҳам ушбу дастурлар ижроси қатъий назоратга олиниб, ҳар томонлама қўллаб-қувватланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!