Шавкат Мирзиёев Бирлашган кураш дунёси раҳбарини "Дўстлик" ордени билан мукофотлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 октябрь куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Бирлашган кураш дунёси раҳбари Ненад Лаловични қабул қилди.
Ушбу нуфузли глобал тузилма билан Ўзбекистонда спортнинг яккакураш турларини ташкилий-эксперт жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва янада оммалаштириш соҳасида амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда анъанавий тарзда юнон-рум кураши, эркин кураш, аёллар кураши, шунингдек, аралаш жанг санъатлари фаол ривожланмоқда.
Кейинги йилларда яккакурашчиларимиз нуфузли мусобақаларда 45 та юксак совринни, жумладан, Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатида олтин медалларни қўлга киритди.
Музокаралар чоғида хал