Президент Шавкат Мирзиёев бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзламоқда.
Давлатимиз раҳбари форумда қатнашаётган давлат ва ҳукумат раҳбарлари, нуфузли халқаро молия институтлари, йирик компаниялар, жамғармалар, ва етакчи ишбилармонларни қутлади. Бу йилги форумда дунёнинг 100 та давлатидан 4 мингга яқин хорижий меҳмонлар қатнашмоқда.
“Сизларнинг иштирокингиз халқаро миқёсда Янги Ўзбекистон тараққиётига бўлган ишонч тобора ортиб бораётганининг яна бир ифодасидир. Форум доирасида биргаликдаги ҳаракатларимиз катта марраларга эришиш учун мустаҳкам пойдевор бўлмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда юртимизга 150 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестиция жалб қилинган бўлса, шундан 123 миллиард доллари охирги беш йилга тўғри келмоқда. Биз Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлган, тенг ҳуқуқли ва ўзаро фойдали шерикликка тайёр инвесторлар учун доимо очиқмиз”, – деди Президентимиз.
Фурсатдан фойдаланиб, тадбирда иштирок этаётган Албания Президенти Байрам Бегай, Россия Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин, Беларус Бош вазири Александр Турчин, Озарбайжон Бош вазири Али Асадов, Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Адилбек Касималиев, Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзодага, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Янги тараққиёт банки, шунингдек, Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси, Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки, Европа инвестиция банки ҳамда хорижий банклар, компания ва ташкилотлар вакилларига миннатдорлик билдирилди.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Тимур Кападзе "оқ бўрилар"нинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокини томоша қилиш учун Америка қитъасига бормаганига изоҳ берди.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Қозоғистон Энергетика вазирлиги хабар беришича, Қозоғистонда ишлаб чиқарилган нефтни юклаётган ASIA ва NISSOS IOS танкерларига 19 июль куни юклаш операциялари пайтида ҳужум қилинган.
Рақамли трансформация халқаро савдо муносабатларини ҳам, улардан келиб чиқадиган низоларни ҳал этиш усулларини ҳам янгиламоқда. Сунъий интеллект ҳужжатларни таҳлил қилиш, ҳуқуқий тадқиқот олиб бориш ва процессуал жараёнларни бошқаришда янги имкониятлар яратмоқда. Шу билан бирга, махфийлик, тарафлар тенглиги, алгоритмик хатолар ва профессионал жавобгарлик билан боғлиқ мураккаб саволларни ҳам кун тартибига олиб чиқмоқда.
The Wall Street Journal маълумотига кўра, америкаликлар орасида Исроилни қўллаб-қувватлаш даражаси пасайиб бораётгани ортидан мамлакат АҚШ жамоатчилик фикрига таъсир қилиш учун қиймати 50 миллион доллар бўлган кампанияни йўлга қўйган.
Reuters агентлигининг хабар беришича, агар АҚШ Эроннинг электр станцияларига зарба берса, Теҳрон Ямандаги ҳусийларга Баб ал-Мандаб бўғозини ёпиш бўйича кўрсатма берган.
The Guardian маълумотига кўра, улардан 6 нафари иккинчи марта она бўлган, 5 нафарда бачадондан ташқари ҳомиладорлик қайд этилган, 2 нафар қиз эса туғруқ пайтида вафот этган.
Эрон президенти Масъуд Пезешкиан АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёнотларига жавоб қайтариб, Теҳрон таҳдидларга қуруқ сўзлар билан эмас, амалий ҳаракатлар билан муносабат билдиришини таъкидлади.
Туркия сиёсий тарихидаги энг шафқатсиз давлат тўнтаришига уринишлардан бири бундан роппа-роса 10 йил аввал, 2016 йил 15 июль куни содир бўлган эди. Мамлакатимизнинг давлат муассасаларига яширинча жойлашиб олган террористик оқим томонидан амалга оширилган ушбу давлат тўнтаришига уринишнинг мақсади Туркияни узоқ йиллар давом этадиган тартибсизлик ва беқарорлик муҳитига судраб, халқимизнинг келажагини ўз назорати остига олиш эди.
Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази ташаббуси билан амалга оширилаётган “Озарбайжон маданиятининг ёзги мактаби” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасидан бир гуруҳ талабалар Озарбайжонда сафарда бўлиб турибди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, Конго Демократик Республикасида Эбола билан касалланганларнинг ҳақиқий сони расмий кўрсаткичлардан (тахминан 2 мингта касалланиш ва 700 дан ортиқ ўлим ҳолати) 4 баробар кўп бўлиши мумкин.
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл сайловолди кампаниясини молиялаштириш тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича ишда икки йилга озодликдан маҳрум этилди.