Шавкат Мирзиёев АҚШнинг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича элчисини қабул қилади

Шавкат Мирзиёев АҚШнинг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича элчисини қабул қилади

17 сентябрь куни АҚШ Давлат департаментининг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича элчиси Сэм Браунбэк раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга келади.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Америка делегацияси президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Ташриф дастурига кўра, Олий Мажлис Сенати, Бош прокуратура, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари бошқармасида учрашув ва музокаралар ўтказилади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида делегация аъзолари «Диний бағрикенглик: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этади.

Manba: azon. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!