Шавкат Мирзиёев 402 нафар кишини авф этди

Шавкат Мирзиёев 402 нафар кишини авф этди

Шавкат Мирзиёев “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 402 нафар шахс афв этилди.

“Афв этилган шахсларнинг 128 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 201 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 15 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади, бир сўз билан айтганда 223 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинмоқда, 121 нафар шахс пробация органлари назоратидан чиқарилмоқда. Шунингдек, 58 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади”, - дейилган президент фармонига шарҳда.

Афв этилганларнинг 17 нафарини чет эл фуқаролари, 26 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 63 нафарини аёл ҳамда 19 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!