Шартномасиз табиий газ тармоғига уланиб олган ошхона фош этилди
Бош прокуратура штаби томонидан Жиззах вилоятининг Ш. Рашидов туманида ўтказилган назорат тадбирида "Г. Т." МЧЖга қарашли умумий овқатланиш шохобчасида шартномасиз, ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасига 2 миллиард 99 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
