Шаршарада селфига тушмоқчи бўлган сайёҳ 80 метрлик чуқурликка қулади

Шаршарада селфига тушмоқчи бўлган сайёҳ 80 метрлик чуқурликка қулади

Таиландда 33 ёшли француз сайёҳи шаршарада селфи олишга уринаётган пайтда йиқилиб вафот этди. 80 метр баландликдан қояларга қулаган Бастиен Палмиер воқеа жойида ҳалок бўлган.

Полиция ходимларининг таъкидлашича, Палмиер На Муеанг шаршарадаги огоҳлантириш белгиларига қарамай, хавфсизлик чизиғидан ўтиб, жар ёқасигача борган. Кейин эса, дўстларининг огоҳлантиришларига ҳам қарамай ҳаракатланган Палмиернинг оёқлари  сирғалиб кетади.

Шу жойнинг ўзида июль ойида 26 ёшли испаниялик сайёҳ ҳам селфи оқибатида вафот этган эди.

Ўтган йили Ҳиндистонда ўтказилган тадқиқотга кўра, 2011 йил октябрь ва 2017 йил ноябрь ойлари орасида дунё бўйлаб камида 259 киши селфи олиш пайтида вафот этган.

Баъзи мамлакатларда сайёҳларни селфи хавфидан огоҳлантирувчи рисолалар тарқатилади, Ҳиндистоннинг кўп жойларида «Селфи тақиқланган ҳудуд» белгилари мавжуд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!