Шарқий Қозоғистонда самолёт ҳалокатга учради

Шарқий Қозоғистонда самолёт ҳалокатга учради

Ан-2 русумидаги самолёт 26 февраль куни Усть-Каменогорск шаҳри яқинидаги Прапоршиково қишлоғи яқинида ҳалокатга учради, дея хабар берди Шарқий Қозоғистон вилоят фавқулодда вазиятлар департаменти.

Хабарларга қараганда,самолёт бортида беш киши бўлган. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Владимир Лига асосланиб маҳаллий ОАВнинг хабар қилишича, самолёт учувчиси шифохонага ётқизилган, қолган тўрт киши эса енгил жароҳат олгани ва уларнинг ҳаёти хавф остида эмаслиги учун уйларига кетишга рухсат берилган.

Авиация расмийларининг айтишларича, Ан-2 самолёти маҳаллий “Орлан 2000” авиакомпаниясига тегишли бўлиб, вилоят марказидан Аксуат томон санитар топшириғига кўра парвоз қилаётган эди. Маҳаллий вақт билан 12:50 да экипаж “двигатель билан ноқулай вазият юзага келгани” борасида хабар берган. Фуқаро авиация қўмитасининг хабар қилишича, ҳаво кемаси Усть-Каменогорск аэропортидан бир ярим километр узоқликка қўнишга мажбур бўлган, унинг бортида беш киши: уч нафар экипаж аъзоси ва икки нафар йўловчи бор эди.

ИИВнинг фавқулодда вазиятлар қўмитаси самолётнинг двигатели ёниб кетганини маълум қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!