Шанхай портидаги тирбандлик кучаймоқда

Шанхай портидаги тирбандлик кучаймоқда

20 мингдан ортиқ касалланганлар рўйхатга олинган Шанхайдаги ковид билан боғлиқ вазият маҳаллий порт ишига таъсир кўрсата бошлади, деб маълумот бермоқда «Хабар 24». Американинг «ФорКайтс» компанияси таҳлилчиларининг хулосасига кўра, ўтган ойда денгиз орқали юк ташиш 25 %га пасайган.

Шанхай порти 12 йилдан буён узлуксиз равишда дунёдаги энг йирик контейнер порти мавқеини ушлаб турибди. У 2021 йилда Европадаги энг катта — Роттердам портидан деярли уч баробар кўп 20 футлик эквивалентда 47 млн бирликдан зиёд юкни қабул қилган. Шаҳарнинг карантинга ёпилиши муҳим логистик занжирлар узилишига сабаб бўлди: Windward таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, ҳозир Хитой докларида 506та кема тўхтаб қолган — бу февралдаги кўрсаткичдан 195%га кўп бўлиб, жаҳон портларида юк кутаётган кемаларнинг 27,7%ини ташкил қилмоқда.

Шанхайда шунингдек, Хитойдаги энг йирик SMIC яримўтказгичлари ишлаб чиқарувчиси ҳам жойлашган. Бундан ташқари, Шанхайда муҳим автомобил бутловчи қисмлари ишлаб чиқарилади.

Қолаверса, Шанхай — бу Хитой ичкарисидаги халқаро савдо ҳамда бизнес марказидир. 2021 йил якунида шаҳарда Tesla, Apple ва Coca-Cola сингари трансмиллий корпорацияларнинг 800дан ортиқ ҳудудий штаб-квартиралари бор эди. Шанхай фонд биржаси бозор капиталлашуви кўрсаткичи бўйича Нью-Йорк ва Лондондан сўнг учинчи ўринни эгаллаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!