Шамол орқали ҳам коронавирус юқиши мумкинми?

Шамол орқали ҳам коронавирус юқиши мумкинми?

Ҳозирда дезинфекция жараёнларда ернинг устки қисми, йўллар, кўчалар зарарсизлантирилмоқда. Демак, шамол орқали ер устидаги коронавирус юқиш эҳтимоли мавжудми?

Саволга АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков жавоб беради:

- Одам йўталганда ва аксирганда вирус очиқ ҳавода 3 соатгача сақланиб қолиши мумкин. 3 соат ўтгандан кейин вирус таркибидаги оқсиллар денатурацияга учрайди. Коронавирус инфекциясида жамоат жойларида, ҳудудларда ва бошқа жойларда профилактик дезинфекция ишлари касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида олиб борилади.

Охирги тадқиқотлар натижасида вирус очиқ муҳитда 8 соатгача ўз фаолиятини сақлаб қолиши аниқланган. Хозирда олиб борилаётган дезинфекция ишлари натижасида нафақат қоронавирус балки бошқа вирус ва микроблар зарарсизланиши натижасида бошқа юқумли касалликлар деярли учрамаяпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!