Шакира Пикенинг ҳиёнатини мураббо орқали билиб қолгани маълум бўлди

Шакира Пикенинг ҳиёнатини мураббо орқали билиб қолгани маълум бўлди

Шакира Жерар Пикенинг хиёнати ҳақида унинг мураббосини кимдир еганидан билиб қолган, деб хабар беради FourFourTwo нашри.

Манбага кўра, қўшиқчи гастролдан қайтганида унинг севимли мураббосини кимдир еганини пайқаган. Пикенинг ўзи қулупнай мураббосини ёқтирмагани учун Шакира уни хиёнатда гумон қилган.

Пике ва Шакира 2010 йилнинг ёзидан 2022 йилнинг июнигача бирга бўлишган. Қайд этилишича, ажралишга испаниялик футболчининг хиёнати сабаб бўлган. Эр-хотиннинг икки ўғли бор: Милан ва Саша. Хонанда футболчи билан ажрашгандан кейин уларнинг васийлигини ўзига олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!