Шакарнинг биржадаги нархи яна арзонлади

Шакарнинг биржадаги нархи яна арзонлади

Бугун, 2022 йил 15 июнда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг эрталабки савдо сессиясида ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра шакарнинг нархи аввалги кунга нисбатан яна 123,8 сўмга пасайиб, маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 631,1 минг сўмни ташкил қилди (https://telegra.ph/Birzhevaya-cena-sahara-snova-snizilas-06-15).

Ушбу савдоларда шакар бўйича шаклланган минимал нарх маҳсулотнинг бир тоннаси учун 9 700 минг сўм атрофида қайд этилди.

2022 йил 10-15 июн савдо кунларида шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун жами 14 554,5 минг сўмдан 10 631,1 минг сўмгача, яъни 27% га пасайган.

Таъкидлаш лозимки, 15 июнда биржанинг кечки савдо сессиясида сотувчи корхоналар томонидан 1 000 тонна қўшимча шакар ҳажми биржа савдоларига қўйилиши кутилмоқда.м


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (7 )

    Салохиддин
    Бозордаям тушдими
    Фозил
    Олганлар армонда колдику
    Мухтар
    Олдин канчадан эди бу шакар
    Ойбек
    Икки кун олдин дўконда 22000 сўмдан олувдик, энди дўконларда қолган шакарлар касод бўларканда.
    Avto usta
    Shuni tushirgan odanga shakarsan-shakar degim keldi
    Фаррухбек
    Охир 7 Минг су́м ади шунчам буломи 25 минга чикди
    Uzbek
    Buni hammasini tepada utirganlar soqqa qilish uchun qildi pulni zichlab oldi lekin