Шакар нархи қаерда қанча?

Шакар нархи қаерда қанча?

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълум қилишича, ҳудудларда шакар маҳсулотининг сотилиш нархлари кузатилмоқда. Уларнинг натижасига кўра, минимал нарх Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори” ҳамда Фарғона шаҳрининг “Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори”да (4 800 сўм) эканлиги аниқланди.

Шакарнинг максимал нархи эса Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”, Aндижон шаҳрининг “Янги бозор деҳқон бозори”, “Aндижон шаҳар марказий деҳқон бозори”, Жиззах шаҳрининг “Жиззах марказий деҳқон бозори”, “Эски шаҳар деҳқон бозори”, Навоий шаҳрининг “Саховат бозори”, Наманган шаҳрининг “Наманган чорсу деҳқон универсал бозори”, Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори”, “Темирйўл деҳқон бозори”, “Дамариқ деҳқон бозори”, Термиз шаҳрининг “Термиз шаҳар озиқ-овқат бозори”, “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”, Чирчиқ шаҳрининг “Чирчиқ деҳқон бозори”, Янгийўл шаҳрининг “Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори” ҳамда Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Қўйлиқ деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да аниқланди. Мазкур бозорларда шакар 5 500 сўмдан сотилаётгани маълум бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!