Шаҳзода Уильям рафиқасининг туғилган кунига нега кеч қолди?

Шаҳзода Уильям рафиқасининг туғилган кунига нега кеч қолди?

Шаҳзода Уильям рафиқаси Кейт Миддлтоннинг туғилган кунига зўрға етиб келди. Маълум бўлишича, у байрамга бироз кечиккан.

Эслатиб ўтамиз, герцогиня Кэтрин бу йил 37 ёшга кирди. У катта тантана ташкил қилмасликка қарор қилиб, фақат энг яқин инсонларинигина таклиф этган кечки таом ташкил этган, холос.

Иш жадвалининг тиғизлиги туфайли эса Шаҳзода Уильям тадбирга кечикиб келган.

Маълум қилинишича, шу куни у Лондондаги катта бир хайрия ташкилотининг юбилейида иштирок этган.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!