Шаҳзода Уильям: “Коронавирусни мен тарқатяпман”

Шаҳзода Уильям: “Коронавирусни мен тарқатяпман”

Шаҳзода Уильям Ирландияга расмий ташрифи доирасида Дублин шаҳридаги тез тиббий ёрдам ходимлари билан учрашди ва суҳбат давомида нафақат дунёда, балки Буюк Британияда ҳам коронавирус туфайли юзага келган ваҳимага тўхталиб ўтди, дея маълум қилди “Daily Mail”.

Шаҳзоданинг таъкидлашича, баъзи одамлар оддийгина йўтал сабаб ҳам беҳуда ваҳима қилишмоқда.

“Шундан сўнг шаҳзода шифокорларнинг устидан кулмоқчи бўлди ва юзини буриштириб: "Айтганча, Кембриж герцоги ва герцогиняси коронавирусни тарқатмоқда", деди. Шу заҳоти шифокорлар ва атрофдагилар орасида кулги кўтарилди”, дейилади хабарда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!