Шаҳзода Чарльз Мисрда Азҳар талабалари билан учрашди

Шаҳзода Чарльз Мисрда Азҳар талабалари билан учрашди

Буюк Британия шаҳзодаси Чарльз Мисрга ташриф буюриш чоғида, Ал-Азҳар Ислом университети масжидига ташриф буюрди ва талабалар билан жаҳон динлари мавзусида суҳбатлашди.

Қироллик оиласи аъзоси ва унинг рафиқаси Камилла масжидда ислом динига ҳурмат юзасидан рўмол ўраб суратга тушди.

Чарльз Ал-Азҳар бош имоми Шайх Аҳмад Тоййиб билан учрашди. Шаҳзоданинг айтишича, Шайх Тоййиб ва масжиднинг яна олти уламоси билан «чуқур, қизиқарли суҳбат» қилган.

Буюк Британия шаҳзодаси ислом университети талабалари билан суҳбатлашар экан, «бизнинг фарқларимиздан кўра умумий жиҳатларимиз кўпроқ» дея таъкидлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!