Шаҳрам, Исроил ва Муроджон Ғафур Раҳимов хонадонида меҳмон бўлди

Шаҳрам, Исроил ва Муроджон Ғафур Раҳимов хонадонида меҳмон бўлди

Ўзбек боксининг порлоқ юлдузлари – Шаҳрам Ғиёсов, Исроил Мадримов ва Муроджон Аҳмадалиев БААда Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA) президенти Ғафур Раҳимов хонадонида меҳмон бўлишган. Бу ҳақда спортчилар ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифалари орқали хабар бердилар.
 
“AIBA президенти, боксимиз каттаси, бизнинг акамиз Ғафур Раҳимов Аҳмедович билан учрашдик. Жуда хурсанд бўлдик. Ҳар доим соғ, умрлари узоқ бўлсин”, деб ёзади Мадримов.
 
Маълумот ўрнида, Ғафур Раҳимов кўпдан бери БААнинг Дубай шаҳрида истиқомат қилиб келмоқда.
 
У ўтган ойнинг бошида Ўзбекистонга келиб, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев билан учрашган эди. 

Qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!