Шаҳрам Ғиёсов: “Спортдаги армоним Олимпиада чемпиони бўлиш!”

Шаҳрам Ғиёсов: “Спортдаги армоним Олимпиада чемпиони бўлиш!”

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида рингга чиқаётган Шаҳрам Ғиёсов яна ҳаваскор боксга қайтмоқда. Бу ҳақида “GoSport”  хабар бермоқда.

“Шаҳрам 2020 йили Токиода бўлиб ўтадиган олимпиада ўйинларида иштирок этишни мақсад қилган. Шу сабабдан унинг 2020 йил февралда Хитойда бўлиб ўтадиган олимпиада ўйинларига саралаш турнирида иштирок этиши режалаштирилмоқда. Айни вақтда у Ўзбекистон бокс терма жамоаси билан Янгиободдаги спорт базасида машғулот олиб бормоқда”, дейилади хабарда.

“Рио олимпиадаси вақтида менинг шарафимга мадҳиямиз янграб, байроғимиз юқори кўтарилишини хоҳлаганман. Аммо бир қадам қолганда бу иш амалга ошмай қолди. Энди буни Токиода амалга оширмоқчиман”, дея гапириб ўтган ўиёсов интервьюларининг бирида.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда 9 та жанг ўтказишга улгурган бўлиб, WБА Интернатионал чемпионлик камари соҳиби ҳам саналади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!