Шаҳрам Ғиёсов Шоҳжаҳон Эргашевга: "Мен билан урушишингга ҳали анча бор"

Шаҳрам Ғиёсов Шоҳжаҳон Эргашевга:  "Мен билан урушишингга ҳали анча бор"

Ўзбекистонда қизиқарли бокс бўлиши кутилмоқда. Ўзбек бокс юлдузлари Шаҳрам Ғиёсов ва Шохжаҳон Эргашев инстаграм ижтимоий тармоғида “гап талашиб” қолди.

Боксчилар бир неча йиллар давомида бир бирининг жиғига тегишга ҳаракат қилиб келмоқда. Бу сафар можаро Шаҳрамнинг Эргашев машғулотларидан бирида олинган видеога ёзган изоҳидан бошланди.

Эргашев Шаҳрамга яхшироқ тайёрланишни тавсия қилди. У яқин орада бир-бирлари билан жанг қилишлари мумкинлиги ҳақида гапирди. Шоҳжаҳон “Сен реванш олишинг керак! Яхшилаб тайёрлан, сенга осон бўлмайди” деди. Ғиёсов ҳам жим турмай қуйидаги гапларни ёзди: “Мен билан урушишингга ҳали анча бор. Сенга бундан 60 кг.лик темир ёрдам бермайди, яхшиси тайёрлан”. Шундан сўнг улар бир-бирини кучсиз рақиблар билан жангга чиқаётганликда айблади. Спортчилар WBA’да энг енгил вазнда жанг қилмоқда. Шаҳрам 6-ўринда, Эргашев эса 8-ўринда бормоқда. Таъкидлаш жоиз, Шоҳжаҳон ҳаваскор боксда Шаҳрамни мағлуб этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!