Шаҳрам Ғиёсов Шоҳжаҳон Эргашев билан жанг қилиши ҳақида: "Нега урушмаймиз?" (видео)

Шаҳрам Ғиёсов Шоҳжаҳон Эргашев билан жанг қилиши ҳақида: "Нега урушмаймиз?" (видео)

Чемпион Шаҳрам Ғиёсов «Дарё» интернет нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Шаҳрам Ғиёсов Шоҳжаҳон Эргашев билан бўладиган жангига ойдинлик киритди.

 

Биз ҳаётда рақиб эмасмиз. Биз ҳақимизда чиққан ўша миш-миш ҳам бирга овқатланиб ўтирганимизда, ҳазилнинг орқасидан пайдо бўлган. Ҳозирча бизнинг жангимиз бўлмайди, десам ҳам бўлади. Ижтимоий тармоқлар ёки телефон орқали кўп суҳбатлашмасак-да, бир-биримизни кўриб қолганимизда ҳурматимизни жойига қўямиз. Мен ҳеч қачон ‘урушмайман’ деб айта олмайман, у ҳам айта олмайди. Ҳозир иккаламиз ҳам рейтингда кўтарилиб кетяпмиз. Агарда жанг бўлган тақдирда ҳам бир киши ‘пастга’ тушади. Шаҳрам Ғиёсов ёки Шоҳжаҳон Эргашев деганда фақат Ўзбекистон эмас, бутун дунё булар Ўзбекистон спортчилари деб билиши керак. Макгрегор ва Мейвезер қанақа катта маблағда урушишди. 300 млн доллар! Шунақа маблағ айтишса, нега урушмаймиз, урушамиз. Бизнинг жангимиз ҳеч қачон аввалдан келишилган бўлмайди. Агар жанг бўлса ҳаққоний жанг бўлади.

Шаҳрам Ғиёсов, боксчи


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!