Шаҳрам Ғиёсов Ҳасанбой нега кетма-кет мағлубиятга учрагани ҳақида гапирди (видео)

Шаҳрам Ғиёсов Ҳасанбой нега кетма-кет мағлубиятга учрагани ҳақида гапирди (видео)

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Суҳбат давомида Шаҳрам Ғиёсов «Ҳасанбой ютқизишни бошлади, уйлангани учун кучи кетиб қолди», деган гап-сўзларга муносабат билдирди.

Ҳасанбой Дўстматов шуғулланиши ҳар доимгидек, у характер томондан бўладими ёки инсонийлик томониданми, ҳеч қачон ўзгармайди. Уни жуда ҳурмат қиламан. Мағлубиятининг сабаби эса, биринчи навбатда вазнини ўзгартиргани, деб ўйлайман.

Ҳасанбойнинг бўйи ҳам, жангга тушиш техникаси ҳам 49 килограммга мўлжалланган. Ҳозир унинг вазни 52 килограммгача кўтарилган. Шунда ҳам Ҳасанбой ҳамма билан тенг учрашувлар олиб бормоқда. Аммо икки марта ҳиндистонлик рақибига енгилди. Бунга у вазнини кўтаргани сабаб бўлди.

Вазн кўтарилгandан кейин спортчи 2-3 йил ўзига келиши керак. Ҳасанбой эса бу вазнга ҳали мослашмади. Мухлислар эса унга вақт бермасдан, танқидни бошлаб юборишди.

У Ўзбекистон учун кўп нарса қилди. Жаҳонда, Осиёда муваффақият қозонди. 16 йил дегandа Олимпиада чемпиони бўлди.

‘Ҳасанбой ютқизишни бошлади, уйлангани учун кучи кетиб қолди’, деган гап-сўзлар тарқалди. Гап бунда эмас. Асосий сабаб унинг вазни ўзгарганида. Худо хоҳласа, бир йиллардан кейин Олимпиадада яна яхши натижаларни кўрсатади.

Шаҳрам Ғиёсов, боксчи


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!