Шаҳобиддин Зоиров биринчи раунддаёқ ғалабага эришди

Шаҳобиддин Зоиров биринчи раунддаёқ ғалабага эришди

Олимпия ўйинлари ғолиби Шаҳобиддин Зоиров Данияда ташкил этилган бокс оқшомида ўзининг иккинчи жангини ўтказди.

Ушбу баҳсда ҳамюртимизга грузиялик Мишико Шубитидзе рақиблик қилди. 6 раундга мўлжалланган жанг муддатидан олдин якунланди. Шаҳобиддин биринчи раунднинг ўзидаёқ рақибидан устун эканлигини намойиш этди ва нокаут эвазига ғалаба қозонди.

Маълумот учун, Шаҳобиддин Зоиров профессионал рингдаги дебют жангини 5 апрель куни нишонлаган ва унда индонезиялик рақибини мағлубиятга учратганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!