Шаҳноза Ҳайдарова Осиё ёшлар чемпионатида 5та олтин ва битта кумуш медални қўлга киритди
У силтаб кўтаришда 121 килограмм натижа қайд этиб, кумуш медални қўлга киритган бўлса, икки кураш якунига кўра 220 килограмм натижа билан олтин медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, спортчи ўсмирлар ўртасидаги даст кўтариш, силтаб кўтариш ва икки кураш йўналишларининг барчасида олтин медални қўлга киритди.
Яна бир ўзбекистонлик спортчи Нурҳаёт Қобилова 69 кг вазн тоифасининг даст кўтариш баҳсларида 87 ва 93 килограмм оғирликдаги тошларни муваффақиятли кўтариб, бронза медалга сазовор бўлди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
