Шаҳид бўлган 3 нафар фаластинлик жанозаси

Шаҳид бўлган 3 нафар фаластинлик жанозаси

Шанба куни юзлаб кишилар Буюк қайтиш норозилик акцияси доирасидаги намойишларда иштирокида исроил томонидан отилган ўқдан шаҳид бўлган 3 нафар фаластинликнинг жанозасида иштирок этди. Шаҳид бўлган 3 кишининг бири 12 ёшли бола эди.

Фаластинликлар 12 ёшли Шодий Абдулолни жанозасини Жабалийя шаҳридаги Иззиддин Қисом масжидида, 21 ёшли Муҳаммад Шаққуро жанозасини Муғозил Кабир масжидида ва 21 ёшли Ҳоний Афонани жанозасини Рафаҳ шаҳридаги Бадр масжидида ўқишди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги 3 нафар фаластинлик шаҳид бўлгани ҳақида маълумот берган эди.

Фаластинликлар беш ойдан бери “Буюк қайтиш акцияси” доирасида ҳар жума куни норозилик намойиши ўтказмоқда. Маълумотларга қараганда, ўтган вақт давомида 177 фаластинлик ҳалок бўлди, 19,6 минг нафари яраланди.

Manba: azon. uz 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!