Шаҳар марказида эркак ўзини ёқиб юборди

Шаҳар марказида эркак ўзини ёқиб юборди

Прага марказининг Вацлавск майдонида ноодатий воқеа содир бўлди. 52 ёшли эркак ўз-ўзини ёқиб юборди.

Воқеа ҳақида маҳаллий ОАВлар хабар қилди дейди belnovosti.by . Маълум бўлишича, эркак майдонга чиққан ва ёнига араб тилида ёзилган тахтачани қўйган. Сўнг ўзини ёқиб юборган.

Гувоҳларнинг маълум қилишича, эркакни қутқариш учун яқин оралиқда жойлашган ресторандаги бир неча киши югуриб келишган, ўт ўчирувчиларга ва тез ёрдамга қўнғироқ қилишган.

Жабрланувчи дарҳол тиббий муассасага жойлаштирилиб, сунъий уйқу ҳолатига келтирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!