«Шаҳар бош режасига зид жойлаштирилган, лойиҳада 2 қаватли бўлса-да 4 қаватли бино қурилган». Бухорода ноқонуний қурилаётган бинолар маълум қилинди

«Шаҳар бош режасига зид жойлаштирилган, лойиҳада 2 қаватли бўлса-да 4 қаватли бино қурилган». Бухорода ноқонуний қурилаётган бинолар маълум қилинди

Қурилиш вазирлиги ва қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси Бухоро вилоятида қурилаётган биноларининг ҳолатини ўрганиб чиқди.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, Бухоро шаҳри Ислом Каримов (Мустақиллик) кўчаси 24/1-уй манзилида жойлашган Beluga story and burgers МЧЖ томонидан қурилаётган 1 ва 2-қаватларида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси жойлашган кўп қаватли кўп хонадонли турар жой биноси ўрганилганда, қаватлараро ёпмаларда – иккинчи қават ёпмалар қопламаларида табиий қор ва ёмғирлардан кейинги асоратлар ва моғорлар ҳосил бўлган. Устун ва тўсинларнинг бурчаклари учиб кетган.

Бинонинг ташқи деворлари КМК 2.01.03-19 «Зилзилавий ҳудудларда қурилиш»нинг 3.2.5 бандига мос лойиҳалаштирилмаган. Бинонинг ташқи девор конструкцияларида лойиҳа ва визуал текширишда дераза дарчаларини мустаҳкамлаш чоралари кўрилмаган. Тўсинни сейсмик белбоғга боғловчи арматуравий анкерлар ўрнатилмаган. Бетон мустаҳкамлиги ғишт териш учун цементли қоришманинг мустаҳкамлиги бўйича лобаратория синовлари ўтказилмаган бўлиб, яширин ишлар далолатномаси ва умумий пайвандлаш бетон ишлари журнали юритилмаган. Бинонинг асосий конструкциялари (устун ва ригель) бетон маркаси аниқланганда, лойиҳада кўрсатилган М250-М300 бетон марка ўрнига амалда М150-М200 қилиб бажарилганлиги маълум бўлди. Мазкур конструктив нуқсонлар эса бино зилзилабардошлигига таъсир кўсатади.

Юқорида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун Бухоро вилояти ҚСҲН (Қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат) инспекцияси томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилган ва ижроси назоратга олинган.

«Шаҳар бош режасига зид жойлаштирилган, лойиҳада 2 қаватли бўлса-да 4 қаватли бино қурилган». Бухорода ноқонуний қурилаётган бинолар маълум қилинди

Фото: Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати

Шунингдек, Бухоро вилояти Бухоро шаҳри Ғиждувон кўчаси манзилида жойлашган Metric ventures МЧЖ томонидан қурилаётган «Меҳмонхона» биноси ўрнатилган тартибда инспекцияни хабардор қилмасдан қурилиш монтаж ишларини бошлаганлиги сабабли Бухоро вилоят ҚСҲН инспекцияси томонидан 2020 йил 1 майдаги 538/05-сонли огоҳлантириш хати берилган. Қаватлараро ёпмаларда – охирги қават ёпмалар қопламаларида эса табиий қор ва ёмғирлардан кейинги асоратлар ва моғорлар ҳосил бўлган.

Бинонинг асосий конструкциялари (устун ва ригель) бетон маркаси аниқланганда, лойиҳада кўрсатилган М300 бетон марка ўрнига амалда М200-М300 қилиб бажарилганлиги маълум бўлди. Устун ва тўсинлар туташ қисмда монтаж вақтида монтаж пенасидан фойдаланилган, кўп тугунларда монтаж пенасининг кўпайиб кетганлиги учун тугунда ғоваклар ҳосил бўлган. Ҳозирги кунда тасдиқланган лойиҳа асосида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмаётганлиги сабабли юқорида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун инспекция томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилган.

«Шаҳар бош режасига зид жойлаштирилган, лойиҳада 2 қаватли бўлса-да 4 қаватли бино қурилган». Бухорода ноқонуний қурилаётган бинолар маълум қилинди

Фото: Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати

Яна бир ҳолат Бухоро шаҳри Ҳамза кўчаси манзилида жойлашган «Бунёдкор шаҳарсозлик» МЧЖ томонидан қурилаётган 1 ва 2-қаватларида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси жойлашган кўп қаватли турар жой биноси ҳамда қад кўтарган конструкцияларини визуал текширилганда қаватлараро ёпмаларда – иккинчи қават ёпмалар қопламаларида табиий қор ва ёмғирлардан кейинги асоратлар ва моғорлар ҳосил бўлгани аниқланган. Устун ва тўсинларнинг бурчаклари эса учиб кетган.

Бинонинг асосий конструкциялари (устун ва ригель) бетон маркаси аниқланганда, лойиҳада кўрсатилган М250-М300 бетон марка ўрнига амалда М150-М250 қилиб бажарилганлиги маълум бўлди. Шунингдек, бинонинг қурилиши ҳали тугалланмаганлиги, учинчи қаватда устунлар бино ўқларига нисбатан рухсат этилган меъёрдан ортиқ силжиш билан бажарилганлиги бўйича бузиб тўғрилаш мумкинлиги таъкидланди. Қурилиш монтаж ишларида бир қатор камчиликлар аниқланганлиги сабабли ҳудудий инспекциянинг 2020 йил 4 ноябрдаги 293-сонли тегишли кўрсатмаси берилган.

«Шаҳар бош режасига зид жойлаштирилган, лойиҳада 2 қаватли бўлса-да 4 қаватли бино қурилган». Бухорода ноқонуний қурилаётган бинолар маълум қилинди

Фото: Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати

Ўрганиш давомида Бухоро шаҳридаги Садриддин Айний кўчаси 12-уй манзилида жойлашган Development Dream House МЧЖ томонидан қурилаётган 1 қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси жойлашган кўп қаватли турар жой биноси ўрнатилган тартибда Бухоро вилоят ҚСҲН инспекциясини хабардор қилмасдан қурилиш-монтаж ишларини бошлагани аниқланган. Шу боис Бухоро шаҳар Маъмурий судининг 2019 йил 9 декабрдаги қарори билан МЧЖ раҳбарини тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмасдан туриб қурилиш ишларини бошлаганлиги учун МЖтК 99-моддаси 7-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги «Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор билан тасдиқланган низомнинг 5-иловасига асосан Бухоро вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясига 2020 йил 29 августда қурилиш ишларини бошлаш ҳақидаги хабарномаси берилган. Бухоро вилоят ҚСҲН инспекцияси томонидан 2020 йил 29 августдаги 772-сон билан рўйхатган олинган. Ҳозирги кунда тасдиқланган лойиҳа асосида бинонинг 4 қаватида қурилиш монтаж ишлари олиб борилмоқда.

«Шаҳар бош режасига зид жойлаштирилган, лойиҳада 2 қаватли бўлса-да 4 қаватли бино қурилган». Бухорода ноқонуний қурилаётган бинолар маълум қилинди

Фото: Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати

Аниқланишича, Бухоро шаҳрининг бош режасига асосан қайднома (экспликация)да 255-сон билан «Аму-Бухоро Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси» бинолари бўлиши режалаштирилган. Аммо бош режани қўпол равишда бузган ҳолда Бухоро шаҳри Ислом Каримов кўчаси манзилида «Бухоро замонавий уй-жой» МЧЖ томонидан 1 қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси жойлашган кўп қаватли турар жой биноси «Бухоро замонавий уй-жой» томонидан қурилаётганлиги маълум бўлган. Кейинроқ Бухоро шаҳар ҳокимининг 2018 йил 14 июндаги «Қуришга рухсат бериш тўғрисида»ги 2027-сонли қарори билан Бухоро шаҳар И.Каримов кўчаси манзилида жойлашган «Бухоро замонавий уй-жой» томонидан қурилаётган турар жой биносини қуришга рухсат берилган. Аммо ҳозирги кунда тасдиқланган лойиҳадан четга чиққан ҳолда қурилиш монтаж ишлари олиб борилаётганлиги сабабли Бухоро вилоят ҚСҲН инспекцияси томонидан 2021 йил 28 январдаги 4049-сонли кўрсатмаси берилган.

«Шаҳар бош режасига зид жойлаштирилган, лойиҳада 2 қаватли бўлса-да 4 қаватли бино қурилган». Бухорода ноқонуний қурилаётган бинолар маълум қилинди

Фото: Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати

Янв бир ҳолатда Бухоро шаҳри Саноатчилар кўчаси манзилида жойлашган «Бухоро Консметалликс» МЧЖ томонидан қурилаётган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси биноси ишлаб чиқилган Бухоро шаҳри бош режасига асосан зид жойлаштирилган ва тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларида 2 қаватли бўлсада жойида 4 қаватли бино қурилгани малум бўлган.

«Бухоро Консметаллекс» МЧЖ «Шаҳарсозлик кодекси»нинг 3 ва 8-моддалари талабларини қўпол равишда бузганлиги сабабли 2020 йил 16 декабрда хат билан Бухоро шаҳар мамурий судига оширилган, Бухоро шаҳар Маъмурий судининг 2020 йил 16 декабрдаги қарори билан «Бухоро Консметаллекс» МЧЖ раҳбарини МЖтК 99-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган. Шунингдек, қурилиш монтаж ишларида бир қатор камчиликлар аниқланганлиги сабабли 2020 йил 4 ноябрда ҳудудий инспекция томонидан 293-сонли кўрсатма берилган.

«Шаҳар бош режасига зид жойлаштирилган, лойиҳада 2 қаватли бўлса-да 4 қаватли бино қурилган». Бухорода ноқонуний қурилаётган бинолар маълум қилинди

Фото: Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати

Текшириш давомида аниқландики, Бухоро вилояти Ғиждувон тумани «Дегрезон» МФЙ Дегрезон кўчаси манзилида жойлашган «Обод Авто Транс Қ С» МЧЖ томонидан қурилаётган Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ва кўп қаватли турар жой бинолари ҳамда маъмурий бино сифатида қайта реконструкция қилинаётгани ўрганилганда объект лойиҳада уч қаватли бўлиб, у беш қаватли қилиб қурилган.

Қаватлараро ёпмаларда – бешинчи қават ёпмалар қопламаларида табиий қор ва ёмғирлардан кейинги асоратлар ва моғорлар ҳосил бўлган ҳамда устун ва тўсинларнинг бурчаклари учиб кетган, айрим конструкцияларда бетонларда ғоваклар мавжуд ва конструкцияларнинг арматуралари очилиб қолган. Бинонинг асосий конструкциялари (устун ва ригель) бетон маркаси аниқланганда, лойиҳада кўрсатилган М250-М300 бетон марка ўрнига амалда М150-М200 қилиб бажарилган.

Асосий аниқланган нуқсон ҳамма қаватларида каркаснинг бўйлама тўсинлари ва «А*»ўқнинг«2*» ва «3*» ўқлар устун мавжуд эмаслигидир. Мазкур конструктив нуқсонлар бино зилзилабардошлигига таъсир кўсатади. Юқорида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун инспекция томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди.

«Шаҳар бош режасига зид жойлаштирилган, лойиҳада 2 қаватли бўлса-да 4 қаватли бино қурилган». Бухорода ноқонуний қурилаётган бинолар маълум қилинди

Фото: Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати

Шунингдек, Бухоро шаҳри Дилкушо кўчаси манзилида жойлашган «Лойиҳасув қурилиш» МЧЖ томонидан қурилаётган бўлган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси ҳамда офис биноси Бухоронинг ишлаб чиқилган бош режасига зид равишда жойлаштирилган ҳамда ҳозирги кунда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Объект тегишли мутахассислар томонидан чиқиб кўздан кечирилганда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган тарх қисми ҳам номутаносиблиги аниқланди.

«Лойиҳасув қурилиш»нинг мулки бўлган ушбу объект 2020 йил 24 январдаги KSH №018150 BH сонли олди сотди шартномасига асосан Дилмурод Сафаров  Сайфиллоевичга сотилганлиги маълум бўлди.

Тасдиқланган лойиҳадан четга чиққан ҳолда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётганлиги сабабли масъулларга 2020 йил 21 октябрда 1/М.Д/1-сонли огоҳлантириш хати берилган ва қўшимча тарзда аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилган.

«Шаҳар бош режасига зид жойлаштирилган, лойиҳада 2 қаватли бўлса-да 4 қаватли бино қурилган». Бухорода ноқонуний қурилаётган бинолар маълум қилинди

Фото: Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати

Ўрганиш даврида Бухоро шаҳри Дилкушо кўчасида жойлашган фуқаро Олим Ёдгоров Давронович томонидан қурилаётган 1-қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси жойлашган кўп қаватли турар жой биноси текширилганда ҳам қаватлараро ёпмаларда – охирги қават ёпмалар плита қопламаларида табиий қор ва ёмғирлардан кейинги асоратлар ҳамда моғорлар ҳосил бўлгани кўрилган.

Бинонинг асосий конструкциялари (устун ва ригель) бетон маркаси аниқланганда, лойиҳада кўрсатилган М250-М300 бетон марка ўрнига амалда М150-М250 қилиб бажарилган. Шунингдек, қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекциясидан кеч рўйхатдан ўтганлиги учун конструкциясини жойга нисбатан текшириш, инструментал техник текширувдан сўнг олинган маълумотларни назарда тутган ҳолда конструкцияларини ҳисоб-китоб қилиш тавсия этилган. Жумладан, тасдиқланган лойиҳа хужжатларида кўрсатилган тарх қисми номутаносиблиги ҳам билдирилган. Ҳозирги кунда тасдиқланган лойиҳадан четга чиққан ҳолда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётганлиги сабабли ҳудудий инспекция томонидан 2021 йил 28 январда 4048-сонли кўрсатма берилган ва ижроси назоратга олинган.

Аввалроқ, Тошкентда бир қатор кўп қаватли турар жой бинолари ноқонуний қурилаётгани аниқланса-да, қурилиш ишлари тўхтатилмагани, Жиззахда қурилиш талабларини бузган бир қанча компанияларга чора кўрилгани маълум қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!