Шаҳар бедарвозами: Тошкентда ҳайдовчи юриб кетаётган машинасининг устига ўтириб олди (видео)

Шаҳар бедарвозами: Тошкентда ҳайдовчи юриб кетаётган машинасининг устига ўтириб олди (видео)

Ижтимоий тармоқларда катта тезлик кетаётган машина рулини бошқарувчисиз қолдириб, машина томига ўтириб олган эпчил ҳайдовчи тасвирланган видео кенг тарқалмоқда.

Ижтимоий тармоқларда катта тезлик кетаётган машина рулини бошқарувчисиз қолдириб, машина томига ўтириб олган эпчил ҳайдовчи тасвирланган видео кенг тарқалмоқда. Хавфли трюкни ижро этгач, ҳайдовчи ўз ўрнига қайтади. Бироқ буларнинг барчаси унга кам қилгандек, у ўзининг қоидабузарлигини давом эттиради.

У бироз ўтиб йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмай, катта тезликда машинани бошқаришда давом этади. Атрофда транспорт воситалари ҳаракатланаётганига қарамасдан, яна бир неча марта хавфли трюкларни ижро этади.

Ҳозирча ИИББ ушбу ҳолатга расмий изоҳ бергани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаган ва машинани катта тезликда бошқарган қоидабузарларга жазо муқаррардир. Чунки улар ўз ҳаракатлари билан нафақат ўз ҳаётларини, балки бошқалар ҳаётини ҳам хавф остига қўйишади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!