Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечасида қоим бўлиб, кундузи рўза тутганлар бидъатчи бўладими!?

Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечасида қоим бўлиб, кундузи рўза тутганлар бидъатчи бўладими!?

Фазоилул аъмол, тарғиб ва тарҳиб борасида ўта заиф бўлмаган ҳадисларга амал қилиш

Икки имом – Изз ибн Абдуссалом ва Ибн Дақиқил Ийд заиф ҳадис амал қилиниши учун у диндаги умумий қоида остига кириши кераклигини шарт қилганлар.

Бароат кечасида қоим бўлиш ва кундузида нафл рўза тутишнинг асли борми?

Баъзиларнинг усул-қоидаларини уламоларнинг гаплари муқобилига қўйганимизда у эътиборсиз бўлиб қолади.

Машҳур “Сунан” соҳиби имом Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳ: “Агар муҳаддис бирор боб борасида заиф ҳадисдан бошқасини топа олмаса, уни тахриж қилади”, деган.

Баъзилар уламолар заиф ҳадисга амал қилганликлари учун уларни ҳақоратлаб, адашганликда айблайдилар. Улар ўзларига мухолиф бўлганларни бидъатчилар, дейишади.

Аслида-чи? Аслида уларнинг ўзлари усулда ҳам, фуруъда ҳам бидъатчидирлар. Улар ўзларидан бошқа бирор киши айтмаган гапларни ҳам айтмоқдалар.

Майли, фараз қилайлик, Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечасида қоим бўлиб, кундузги рўзасини тутиш бўйича бирор заиф ҳадис ҳам, набавий буйруқ ҳам келмаган. Лекин муайян бир кечанинг қиёми ва кундузининг рўзасини (суннат демаган ҳолда) хослаб олган киши бидъатчи, Қуръон ва суннатга қарши чиқувчи бўладими?!!

Агар шундай бўлса, бунга бирор таъвилни эҳтимол қилмайдиган очиқ-ойдин бир далил керак. Бундай далил эса ҳаргиз топилмайди.

Агар саволимизга: «Йўқ, бундай эмас», деган жавоб бўлса, мана шу асли ҳақиқат ва тўғридир. Бу билан улар ўзларига қарши ўлароқ, даъволарида бидъатчи эканини тан олган бўладилар.

Имом Ғаззолий “Иҳё улумид дин” асарининг “Таомланиш одоблари” китобида айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин пайдо бўлган ҳар қандай иш ҳам қайтарилган эмас. Балки қайтарилгани собит суннатга зид ва иллати турган шаръий ҳукмни амалдан қолдирадиган бидъатдир. Ҳатто, баъзи ҳолатларда агар сабаблар ўзгарадиган бўлса, баъзи амалларни янгитдан пайдо қилиш вожиб бўлиб қолади».

Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ Фатҳул Борий асарида бундай дейди: “Масаланинг асли шуки, агар янги пайдо қилинган иш шаръан яхши саналган бирор асл-қоиданинг остига кирадиган амаллардан бўлса, у ҳасанадир. Агар у шаръан қабиҳ саналган бирор асл-қоиданинг остига кирадиган амаллардан бўлса, у ёмондир. Аммо иккисига ҳам дохил бўлмаса, унда у беш қисмли бидъатнинг мубоҳ бўлган турига киради».

Имом Қурофий Моликий устози имом Изз ибн Абдуссаломга эргашган ҳолда бидъат беш қисмга бўлинишини айтган. Буни имом Шотибий “Иътисом”да нақл қилиб келтирган.

Абдулмажид Жавзажоний

Ҳадис ва Ислом тарихи кафедраси ўқитувчиси А. Ғиёсов таржимаси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!