Севгиси сабаб унвонидан воз кечди! Япония маликаси оддий ишчига турмушга чиқди

Севгиси сабаб унвонидан воз кечди! Япония маликаси оддий ишчига турмушга чиқди

Япония императори Акихитонинг амакиваччаси малика Аяко “Nippon Yusen” компаниясида оддий хизматчи бўлиб ишлайдиган Кей Морийга турмушга чиқди. Бу ҳақда “Minichi” газетаси хабар берди.

Маросим "Мэйдзи" ибодатхонасида бўлиб ўтди. Унда 30 нафар меҳмон яқинлар ва дўстлар иштирок этди. Тўй ўзида ўрта асрлар ва замонавий урф-одатларни бирлаштирди.

Аяко оддий хизматчига турмушга чиққанлиги боис у император оиласининг аъзоси мақомини йўқотди. Бироқ баъзи ишларни, хусусан, икки жамоат ташкилотидан бирига раҳбарлик қилишни давом эттиради.

Маликанинг эри Япониядаги йирик транспорт компанияларидан бири Nippon Yusen”нинг тадқиқотчиси бўлиб ишлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!