Северодонецк ва Лисичанскдаги ҳужумлар: олти киши ҳалок бўлди

Северодонецк ва Лисичанскдаги ҳужумлар: олти киши ҳалок бўлди

Россия қўшинлари Лисичанскдаги одамлар яширинган маданият марказига ҳаво ҳужуми уюштирди, деди Луганск маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай.

Унинг сўзларига кўра, уч киши ҳалок бўлган, етти нафари турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Бундан ташқари, отишма натижасида маҳаллий диспансер биноси қулаб тушган, маҳаллий мактаб биносида ҳам учта “келган” бор, деди у.

“Северодонецкнинг эски туманларида ҳалок бўлган икки киши – она ва ўғил ҳақида ҳам маълум бўлди”, деб ёзди Гайдай ўзининг Телеграм-каналида.

Руслар минтақа инфратузилмасини вайрон қилишда давом этмоқда. Бу сафар Северодонецк кимёвий ностандарт ускуналар заводи бинолари ўққа тутилди, Азот биринчи назорат пункти биноси шикастланди.

“Жами саккиз киши ҳалок бўлди ва саккиз нафар тинч аҳоли яраланди”, — дея қўшимча қилди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!