Сергей Шойгуни Ўзбекистонда ясалган йиғма лавҳ қизиқтириб қолди

Сергей Шойгуни Ўзбекистонда ясалган йиғма лавҳ қизиқтириб қолди

АрМИ-2018 халқаро ҳарбий ўйинларининг сўнгги кунида Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу, мусобақа доирасида ташкил қилинган “Дўстлар уйи”га ташриф буюриб у ерда уюштирилган миллий кўргазмалар билан танишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Россия мудофаа вазирини, айниқса, Ўзбекистонда ёғочдан ясалган йиғма лавҳ қизиқтириб қолди”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, Шойгу Мьянма, Уганда ва Иорданиядан олиб келинга мусиқа аспоблари ва безакли идишлар  билан танишиб чиқди ва Хитой кўк чойи ҳамда Қирғизистон минерал сувини татиб кўрди.

АрМИ-2018 халқаро ҳарбий ўйинлари доирасида ташкил қилинган “Дўстла уйи”да, мусобақа иштирокчилари бўлган 18 мамлакатдан олиб келинган амалий санъат намуналари, миллий ноз-неъматлар намойиш этилди, миллий мусиқа ва қўшиқлар ижро этилди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!