Сергелида "Nexia", "Malibu" ва "Cobalt" тўқнашди

Сергелида "Nexia", "Malibu" ва "Cobalt" тўқнашди

Ижтимоий тармоқларда йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида тарқаётган хабарлар бўйича Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

2021 йил 21 январь куни тахминан соат 10.00 да Қумариқ ва кичик халқа автомобиль йўли кўчаларининг кесишмасида учта транспорт воситаларининг: 49 ёшли Зоҳид Ю. бошқарувидаги "Nexia" русумли (давлат рақами 01 354 ТТG) автомобиль, 63 ёшли Аҳмадбек С. бошқарувидаги "Malibu" русумли (давлат рақами 01 Р 016 КВ) автомобиль ва 40 ёшли Нурилла М. бошқарувидаги "Cobalt" русумли (давлат рақами 01 Х 157 ВВ) автомобилларнинг тўқнашуви юзага келди. Тахминга кўра ЙТҲ «Nexia» автомобилининг кескин тўхташи оқибатида рўй берган.

Тўқнашув оқибатида «Malibu» автомобили ҳайдовчиси бадан шикастлари билан тиббий ёрдам учун мурожаат қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!