Сергелида эркак аёлни деб 3000 долларидан айрилди

Сергелида эркак аёлни деб 3000 долларидан айрилди

Сергели тумани ИИО ФМБга 41 ёшли Аслбек С. 52 ёшли Интизор Б.га нисбатан чора кўришни сўраб мурожаат қилди.

Интизор Б. 2015 йилнинг январь ойидан март ойигача бўлган давр мобайнида Аслбекка Тошкент вилояти Зангиота туманидан 6 соток ер майдонини харид қилишда ёрдам беришини ваъда қилган. Бунинг учун у Аслбекдан 3.000 АҚШ доллари олган, аммо ваъдасига хилоф қилиб, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Интизор Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.     


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!