Сергелида даҳшатли ЙТҲ: 3 киши ҳалок бўлди

Сергелида даҳшатли ЙТҲ: 3 киши ҳалок бўлди

Бугун, 16 февраль куни соат 07:30 ларда Сирғали тумани Чоштепа кўчасида Янгийўл туманида яшовчи О.А. “ВАЗ-2106” русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётиб руль бошқарувини йўқотган ва йўл четида жойлашган уйнинг деворига урилган. Шундан сўнг Янгийўл туманида яшовчи Р.Ш. “Ласетти” русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб келиб “Ваз 2106” русумли транспорт воситаси олдида турган пиёдаларни уриб юборган.

Натижада, пиёдалар С.И. ва М.Н.лар воқеа жойида, пиёда Д.Р. эса шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этишган.

"Ҳурматли йўл ҳаракати қатнашчилари йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишингизни, ҳайдовчилар эса йўл ҳаракати қоидаларини тўлиқ ўзлаштиришларини, носоз транспорт воситаларини бошқармасликларини сўраб қоламиз", дейилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида.

Аввалроқ, Чилонзор туманида ҳайдовчининг ўлими билан якунланган ЙТҲ юз берганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!