Сергелида 4 жуфт келин-куёвларнинг никоҳ тўйлари ўтказиб берилди

Сергелида  4 жуфт келин-куёвларнинг никоҳ тўйлари ўтказиб берилди

Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг тўй-ҳашам ва бошқа маросимларни тартибга солиш бўйича қўшма қарори асосида  Сергели туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида кам таъминланган оилалардан 4 жуфт ёшларнинг никоҳ тўйлари ўтказиб берилди.

Никоҳ тўйида келин-куёвлар, ота-оналари, яқин қариндошлари, маҳалла фаоллари, фахрийлар, жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок этдилар. Маросимда туман маданият бўлими ходимлари ва  истеъдодли санъаткорлари томонидан куй-қўшиқлар янгради.

Тадбирнинг яна бир муҳим жиҳати шуки, янги оила қурган ёшларнинг турмуши фаровонлиги уларнинг бандлик даражасига боғлиқ эканлигидан келиб чиққан ҳолда никоҳ тўйлари арафасида келин-куёвларнинг иш билан таъминланганлик ҳолати атрофлича ўрганилиб, тегишли тартибда ёшларни ишга жойлаштириш тадбирлари кўрилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!