Сергели ер усти метроси қачон фойдаланишга топширилиши маълум бўлди

Сергели ер усти метроси қачон фойдаланишга топширилиши маълум бўлди

Ушбу масала юзасидан мутасаддилар олдига аниқ вазифа қўйилгани ҳақида Сергели тумани аҳоли вакиллари билан учрашув чоғида маълум қилинди.

Давлатимиз раҳбари кичик бизнесни ривожлантириш, аҳоли ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали бандликни ошириш, камбағалликни қисқартириш зарурлигини таъкидлади.

Ҳудудда транспорт ва коммунал хўжалик инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилаётгани қайд этилди. Жумладан, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан қиймати 83 миллион доллар бўлган, 7 километр узунликдаги Сергели ер усти метроси қурилмоқда. Уни жорий йил сентябрь ойида фойдаланишга топшириш вазифаси қўйилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!