Серена Уильямс: "Энди икки соат шуғулланишим керак эмаслигидан хурсандман"

Серена Уильямс: "Энди икки соат шуғулланишим керак эмаслигидан хурсандман"

"Катта Дубулға"нинг 23 карра чемпиони Серена Уильямс теннисни соғинаётгани ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

"Мен кортга қараб енгиллик ҳис қиламан. Энди икки соат шуғулланишим керак эмаслигидан хурсандман. Ҳаммасидан ҳам менга турнирлардаги эски суратларимга қараш қайғули: "Мана бу нарсани мен соғинаман".

Қайтаманми? Йўқ. Мен теннисга деярли бутун ҳаётимни бердим. Энди эса ўзимни бошқа нарсага бағишлаш вақтим келди. Отам менга "Серена, яна иккита "Катта Дубулға"ни ют" дейди. Мен эса унга, "қўйсангизчи, дада" деб жавоб қайтараман", - деди Уильямс.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!