Сербияда эчки уй эгаларининг нақд 20 минг евро пулини еб битирди

Сербияда эчки уй эгаларининг нақд 20 минг евро пулини еб битирди

Сербиянинг Ранилович қишлоғида яшовчи Симичлар оиласи анчадан бери 10 гектар ер сотиб олиб рўзғорни кенгайтириш илинжида пул йиғишганди. Ниҳоят орзулари ушалиб, талаб қилинган 20 минг евро пулни тўплай олишди. Шу куни эрталаб ер эгаси келиб, улар билан олди-сотди шартномасини имзолаши, ер пулини олиб кетиши лозим эди.

Уй бекаси пулларни стол устига қўйди-ю, мол-қўйларга ем бериш ниятида ташқарига чиқди. Эри ҳам ҳовлида эди. Эчки қандай қилиб қия очиқ эшикдан ичкарига кирганини ҳеч ким сезмай ҳам қолди. Эр-хотин ташқарида туриб ниманингдир шитир-шитирини эшитгандек бўлди-ю, шоша-пиша ичкарига ўзини урди. Не кўз билан кўришсинки, эчки пулларнинг деярли ҳаммасини еб битирганди. Фақатгина 300 еврогина қолганди…

Бу эр-хотин учун жуда кучли зарба бўлди. Тушкунлик ботқоғига шу қадар чуқур ботишдики, ҳатто кечки овқат учун тортилган пулхўр эчкининг гўшти ҳам уларни бу ботқоқдан тортиб олишга ожиз қолди.
 

Manba: zamin.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!