Сентябрдан мактаб ўқувчиларига ҳоким стипендияси жорий этилади — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Сентябрдан мактаб ўқувчиларига ҳоким стипендияси жорий этилади — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев мактаб ўқувчиларига сентябрь ойидан жорий этилаётган ҳоким стипендияси ҳақида маълум қилди.

«Стипендия масаласи Худо хохласа ҳал бўлади. Ҳоким стипендияси масаласи бўйича биз ҳозир мактаб ўқувчиларига бу йилдан режа қилдик. Ҳар бир мактабдан 5 та фан физика, математика, биология ва кимё ҳамда бу йил чет тилини қўшдик. Бешта ўқувчига ҳоким стипендияси бўлади. Сентябрдан бошлаб ҳар битта ўқувчига ойига 500 минг сўмдан берилади» — деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Пойтахт ҳокимининг сўзларига кўра, мазкур стипендияни олган ўқувчиларни тарбиялаган ўқитувчиларга 1 млн сўмдан ажратилиши ҳам белгиланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!