Сенаторлар томонидан тўй-ҳашамлар ва бошқа оилавий тадбирларни ўтказиш бўйича қўшма қарор маъқулланди

Сенаторлар томонидан тўй-ҳашамлар ва бошқа оилавий тадбирларни ўтказиш бўйича қўшма қарор маъқулланди

Бугун, 14 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг 22 ялпи мажлиси ўтказилди. Унда 59 нафар сенатор қатнашди. Кун тартибида “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарорини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди. Қонунчилик палатаси ва Олий Мажлиси Сенати билан биргаликда ишлаб чиқилган ушбу ҳужжатнинг низоми ҳам ишлаб чиқилди.

Сенат раиси Танзила Норбоеванинг таъкидлашича, сўнгги йилларда халқимизнинг узоқ йиллик қадриятлари ва анъаналарини ўзида акс эттирган тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказишда шуҳратпарастлик, ўзини кўз-кўз қилиш, бошқаларнинг ижтимоий аҳволини инобатга олмаслик, исрофгарчилик, халқимизнинг урф-одатлари ва анъаналарини менсимаслик каби иллатлар кўзга ташланмоқда. Ўрганишлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, айрим фуқаролар дабдабали тўй маросимларига катта маблағ сарфланиши туфайли қарзга ботмоқда ва уни узиш учун чет элга меҳнат қилиш учун чиқиб кетяпти. Айримлар оилавий тадбирларни дабдаба билан ўтказишни қўшнилар, қариндошлар танқидидан, жамоатчиликнинг босимидан ҳоли бўлиш воситаси сифатида тушунмоқда. Бундан маросимлар қариндошлар ўртасидаги зиддиятларни янада кучайтирмоқда.

Сенаторлар ушбу қарорни атрофлича муҳокама қилишди ва ушбу ҳужжат бир овоздан сенаторлар томонидан маъқулланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!