Сенатор Мираброр Усмонов вафот этди

Сенатор Мираброр Усмонов вафот этди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол федерацияси (айни вақтда ассоциация мақомида) собиқ раҳбари, сенатор Мираброр Усмонов вафот этди. Бу ҳақда Дарё га Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манбаси маълум қилди.

Мираброр Усмонов 12 март куни ўпка ва нафас йўллари билан боғлиқ касаллик сабаб Миллий олимпия қўмитаси клиникасининг ( Эзгу ният ) реанимация бўлимига ётқизилганди.

Марҳумнинг жанозаси бугун соат 12:00 да Юнусобод туманидаги Минор масжидида ўқилади.

Маълумот учун, Мираброр Усмонов 2006 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон футбол федерацияси президенти лавозимида ишлаган. 2013 йилдан 2017 йилгача Миллий олимпия қўмитаси раҳбари сифатида ҳам фаолият юритган. 2005 йилдан эса Олий Мажлис сенатори сифатида ишлаб келаётган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!