Сенат раиси нофаол сенаторларни огоҳлантирди

Сенат раиси нофаол сенаторларни огоҳлантирди

Сенат раиси Танзила Норбоева жараёнларга нофаол ёндашаётган сенаторларга огоҳлантириш билан чиқди.

“Ҳар бир қонун ҳужжати маҳаллий кенгашлар даражасида, халқ ўртасида кенг муҳокама қилинмоқда. Бу жараёнда айрим сенаторлар жуда ҳам фаол иштирок этди. Лекин жуда ҳам пассив, “менга тегмаса бўлди”, қабилида иш тутган сенаторлар ҳам бўлди. Улар сайланганининг биринчи ойлариданоқ шундай иш бошлади.

Шунинг учун мен уларга огоҳлантириш билан чиқмоқчиман. Янги таркибдаги Сенат энди ўз ишини бошлади. Лекин 3-4 ойдан кейин ҳар бир ялпи мажлисда қўмиталарнинг ҳисоботини бериб бориш амалиёти йўлга қўйилади. Бунда фақатгина қўмита раиси ва унинг ўринбосари эмас, балки ҳар бир аъзоси ўзи қилган иш бўйича ҳисобот беради”, дейди Норбоева.

Шунингдек, маълум қилинишича, ҳар бир туман ва шаҳар кенгаши депутатлари ва сенаторлар махсус ўқувлардан ўтказилади.

“Депутат ва сенаторларнинг салоҳиятини ошириш мақсадида махсус ўқувлар ташкил этилади. Бу давлат раҳбари томонидан ҳам қўллаб-қувватланди”, дея қўшимча қилди Сенат раиси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!